Меню

Қашқадарё

19.10.2021 1670

Қизи математик амални бажаришда хато қилган ота ўзини полицияга "топширди"

Хитой фуқароси қизининг математика фани билан боғлиқ муаммолари сабаб полициядан ўзини ушлаб туришларини сўради, деб ёзади маҳаллий "Пэнпай" нашри.

Қайд этилишича, Цзянсу провинцияси Куньшань шаҳрилик эркак йўлнинг ўртасига югуриб чиқиб, чалқанча ётиб олган. Тезда воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг йиғлаётганини кўрган.

Отанинг ҳикоя қилишича, қизи саккиз юздан етти юзни айириш амалини бажариб, жавобини тўққиз юз чиқараяпти. Шундан қаттиқ таъсирланган эркак полициячиларга ёлвориб, ўзини қўлга олишларини сўраган. Якунда, нашр қайд этганидек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқарони уйга қайтишга кўндиришнинг уддасидан чиққан.

Хитойлик интернет фойдаланувчилари юз берган ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини ёзиб қолдирган. Жумладан, айримлар отанинг ҳаракатини кулгили деб баҳолаган ва муаммоси ачинарли эканини айтган.  Бошқалар эса унинг ҳаракатларини шармандали ҳолат ва жамоат тартибини бузиш деб ҳисоблаган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!