Меню

Қашқадарё

17.12.2021 1265

Ижтимоий тармоқлар демократия учун таҳдидми?

Айни даврда эркинликнинг биринчи навбатдаги тимсоли саналадиган ижтимоий тармоқлар вақт ўтиши билан демократия учун асосий таҳдидлардан бирига айланади, дея фикр билдирди Туркия президенти Режеб Таййип Эрдоған.

"Аввалида эркинликнинг тимсоли сифатида таърифланган ижтимоий тармоқлар бугунги демократияга таҳдид солувчи асосий манбалардан бирига айлантирилди. Уларга бўлган қизиқиш ортиши билан ёлғон ва чалғитувчи ахборотлар оқими ҳам кучаяяпди. Бу муаммо айрим давлатларнинг миллий хавфсизлиги доирасидан чиқиб, глобал хавфсизликка таҳдид даражасига етди", деган Эрдоған Истанбулда ўтган ахборот технологиялари бўйича конференция иштирокчиларига қилган видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати "аниқ ва холис маълумотлар олиш ҳуқуқини бузмаган ҳолда фуқароларини, хусусан, жамиятнинг заиф қатламини ёлғон ва чалғитувчи ахборотлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилаяпти".

"Виртуал фашизмнинг кучайиб бораётган кўринишлари ва ёлғон ахборотлар оқими фонида Туркия каби демократик ривожланган мамлакатлар ҳушёрликни йўқотмаслиги керак. Биз одамларни ўта аниқ ва холис ахборот билан таъминлашга интилиб, имкон даражасида ёлғон ва чалғитувчи маълумотлар оқимини тўхтатамиз", дея қўшимча қилган турк лидери.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!