Меню

Қашқадарё

02.06.2016 2039

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИКНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси масъул ходимлари, жамоат ҳамда нотижорат нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан жорий йил биринчи чораги мобайнида амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва иккинчи чоракка мўлжалланган муҳим мақсад ва вазифалар борасида сўз юритилди.

Шунингдек, йиғилишда жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш борасида ижтимоий шерикликни янада кучайтириш ва соҳага фуқаролик жамияти институтларининг грант лойиҳаларини кенг жалб қилишнинг истиқболли йўналишлари, аҳоли ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришда ННТ ҳамда давлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги каби мавзуларда ҳам фикр алмашилди.

Тадбир иштирокчиларига Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди эълон қилган давлат гранти танловларининг мавзу ва йўналишлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!