Меню
Қашқадарё
ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК САМАРАСИ
Уни вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров бошқариб борди.
Нодавлат нотижорат, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида фуқаролик институтларининг ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда уларнинг фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилгани ва айни пайтда бу юксак самара бераётгани таъкидланди.
- Вилоятда 650 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда, - деди ўз сўзида вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров. - Улар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб, давлат дастурлари ижросини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари лойиҳалари давлат гранти маблағлари асосида қўллаб-қувватлаб келинаётгани уларнинг фаолиятида муҳим аҳамият касб этаётир. Улар томонидан ишлаб чиқилаётган грант лойиҳалари доирасида аҳолининг турли ижтимоий қатламлари - аёллар, ёшлар, жисмоний имконияти чекланган шахсларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, ҳудудларимизда миллий ҳунармандчиликнинг турли шаклларини ривожлантириш, йирик корхоналар билан алоқаларни кенгайтириш ҳамда касаначиликни йўлга қўйиш, касбга тайёрлаш, жойларда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, фуқаролик жамияти институтлари тизимида ОАВларнинг ўрни ва ролини мустаҳкамлаш каби йўналишларда бир қанча ижобий ишлар олиб борилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоатчилик комиссиясининг 2016 йилнинг ўтган давридаги фаолияти якунлари ҳисоботи ва тўртинчи чоракдаги вазифалари ҳам муҳокама қилингач, семинар иштирокчилари мамлакатимизда ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида эришилган ютуқларни тарғиб этиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини янада ошириш юзасидан фикр алмашдилар.
Парламент комиссияси раиси ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гавҳар Алимова жамоат фонди томонидан эълон қилинган навбатдаги грант танловлари ғолибларига сертификатлар топширди.
Семинарда "Мурувват", "Соғлом ҳаёт", "Замон" каби нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда вилоятимиздаги бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг тақдимотлари ўтказилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА