Меню
Қашқадарё
Ит газ қувуридаги авария хавфи бор нуқтани кўрсатди
АҚШда хаски (ит тури) ҳудудни ер ости газ қувуридаги авариядан сақлаб қолди, дея хабар бермоқда Inside Edition манбаси. Ит ҳидни сезиб, газ сизиб чиқаётган нуқтани қазий бошлаган.
Кобе лақабли ит эгаси Шанелл Беллнинг айтишича, у ҳайвон ҳовлида катта чуқур ковлагани ва у ердан кетишни истамаётганини пайқаган.
"Бу жуда ғалати эди, чунки хаски аввал ерни қазмасди", дея тушунтирган аёл. У чуқурни қайта кўмган, аммо етти кундан кейин Кобе айнан ўша нуқтани яна қазиган.
"Мен уни олиб кетишга уриндим, бироқ у ўрнидан жилмади", дея эслайди Шанелл Белл.
Аёлга ички туйғуси итнинг ўзини тутишида қандайдир ўзгариш борлигини англатди. У газ детекторини олиб, чуқурни текширди, ускуна максимал даражани кўрсатарди.
Шанелл Белл дарҳол мутахассисларни чақирди, улар газ сизиб чиқишини бартараф этишган.
"Менга ҳудуд хавф остида бўлганини айтишди. Шубҳасиз, кобе ҳақиқий қаҳрамон!" дея хулоса қилган итнинг хўжайини.