Меню
Қашқадарё
ИСТИҚБОЛДАГИ ЛОЙИҲАЛАР ВА РЕЖАЛАР
Тақдимот
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов давлат раҳбари томонидан ижтимоий соҳа бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан вилоятнинг 2023 йилдаги ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Президентимизнинг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2023 йил Қашқадарёда амалга ошириладиган ижтимоий, яъни мактабгача таълим, халқ таълими ва тиббиёт йўналишларидаги лойиҳаларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилган бўлиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Вилоят раҳбари тақдимот давомида лойиҳаларга ер майдонларининг тегишлича ажратилиши, таъмирлаш ишлари, коммунал соҳа ва уларни жиҳозлаш манбалари масалалари бўйича ўз таклифларини билдирди.
КОМРОНБЕК