Меню

Қашқадарё

16.01.2025 997

Истеъмолчилар Apple компаниясини монополия яратиб олганликда айблаяпти

Лондон апелляция суди рақобат масаласи бўйича Apple компаниясига қарши киритилган йирик жамоавий даъвони кўришни бошлади. Миллионлаб британиялик истеъмолчилар уни рақобатга қарши ҳаракатлар ва App Store орқали юклаб олинадиган иловалар учун комиссион тўловлар миқдорини ошириб юборганликда айблаган. Financial Times манбаси маълумотларига кўра, даъвогарлар 1,5 миллиард фунт компенсация талаб қилишмоқда.

Даъво асосида Apple iOS иловалари бозорида монополия яратиб, ишлаб чиқарувчиларни дастурий таъминотни фақат App Store орқали 30 фоизгача комиссия билан сотишга мажбур қилгани ҳақида айтилган фикрлар ётади. Даъвогарларнинг маълум қилишича, бу харажатлар сўнгги истеъмолчилар зиммасига тушади ва рақамли тарқатиш бозорида рақобат бўлган ҳолатда келиб чиқадиган миқдордан сезиларли даражада кўп.  

  Компания комиссион тўловлар миқдори бозор меъёрида эканлигини таъкидлаб, даъвони асоссиз деб айтган.

Суднинг қабул қилажак қарори иловалар бозорини сезиларли даражада тартибга солишга таъсир қилиши мумкин. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!