Меню

Қашқадарё

01.11.2016 2981

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР КАШФ ЭТИЛМОҚДА

 

Ўтган йили қурилишига қарийб 2 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарф этилиши натижасида замонавий қиёфа касб этган Деҳқонобод туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юритилаётган иш услуби ҳам халқаро талабларга тўла мос келади. Ушбу муассаса зарур спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланган. Мактабда 6 та – волейбол, футбол, стол тенниси, бадиий гимнастика, миллий кураш ва дзюдо тўгараклари ташкил этилган. Бу ерда 18х42 метр ўлчамдаги спорт зали, барча қулайликларни ўзида мужассам этган синфхона, кийиниш ва ювиниш хоналари, югуриш йўлакчаси, баландликка ва узунликка сакраш, волейбол, баскетбол ва футбол майдончалари мавжуд. Келгусида мазкур таълим муассасасида спортнинг таэквондо, енгил атлетика, баскетбол, қўл тўпи каби турларини ривожлантириш мақсад қилинган. Бунинг учун салоҳият ҳам, имконият ҳам етарли.

Муҳими, бугун ушбу мактабда нафақат туман маркази, балки чекка-чекка қишлоқларнинг ёшлари ҳам спорт билан шуғулланишмоқда. Малакали мураббийлардан сабоқ олган болалар ва ўсмирлар вилоят ҳамда республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда ижобий натижаларни қайд этишаяпти. Сўнгги вақтда эса туманда спортга ошно тутинган ёшларнинг кўпайиб бораётгани юртимизда жисмонан соғлом ва маънан етук авлодни тарбиялаш сиёсати юксак самара бераётганидан даракдир.

М.ШУҲРАТОВ

Суратда: Деҳқонобод туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари.

Sobir NARZIYEV olgan surat.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!