Меню
Қашқадарё
13.06.2024
5535
Исроил қора рўйхатга тушди
БМТ Исроилни ўзининг қуролли тўқнашувлар шароитида вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва ҳимояси қоидаларини бузувчи ташкилотлар қора рўйхатига қўшгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Politico нашри ёзган.
"Исроилни можаро даврида болаларни ҳимоя қилишни яхшилаш бўйича зарур чоралар кўрмаган мамлакатлар рўйхатига киритишга қарор қилинди", дейилади материалда.
Нашр маълумотларига кўра, Ҳамас ҳаракати ва "Фаластин ислом жиҳоди" ташкилоти ҳам тегишли рўйхатга тушган.
Аниқлик киритилишича, рўйхатга "болаларни жароҳатлашга, зўрлаш ва уларга нисбатан жинсий зўравонликларнинг бошқа кўринишларини қўллашга, мактаб, шифохона ва ҳимоя остида турган шахсларга ҳужум қилишга" алоқадор томонлар киритилади.