Меню
Қашқадарё
ҲИСОР КОНЛАРИДАН ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШ ҲАЖМИ ОШАДИ
“Биз Қашқадарёда Ҳисор конлари гуруҳини эксплуатация қилишни такомиллаштириш бўйича янги лойиҳани рўёбга чиқариш арафасидамиз. Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли ишга туширилса, суткасига қўшимча 7 миллион куб метр газ қазиб олиш имконига эга бўламиз. Бу йиллик газ қазиб олиш қуввати қарийб 2 миллиард куб метрга кўпайишини англатади”, дея таъкидлаган “Ўзбекнефтгаз” бошқарув раиси.
Хабарда айтилишича, бу борадаги ўсиш “Лукойл” компанияси вилоятимиздаги энг йирик Қумбулоқ ва Одамтош конларида газ қазиб чиқаришга киришиши билан таъминланади. Жарқудуқ-Янги Қизилча эса ҳар йили ўртача 1,1 миллиард куб метр газ етказиб берувчи яна бир йирик кон ҳисобланади.
“Лукойл” компаниясининг расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, ушбу ташкилот “Жануби-Ғарбий Ҳисор” лойиҳасига 2008 йилнинг мартида қўшилган. Мазкур лойиҳа бўйича келишув 2007 йил арпелда кучга кирган. Шартномада белгиланган ҳудуддаги ишларни ягона оператор – “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” олиб бораяпти.
МИРЖАҲОН