Меню
Қашқадарё
20.10.2022
2626
"Ҳисор" давлат қўриқхонасида қор қоплонлари сони 37 тага етди
Табиат ва инсон
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон объективига яна битта қор қоплони муҳрланди.
Қор қоплони табиий мажмуаларда заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур ҳисобланади. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг "Қизил рўйхати" ва Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган қор қоплони кўпинча туёқли ҳайвонлар, майда қушлар ва кемирувчиларни ов қилади.
- Кузатишлар натижасига кўра қор қоплони қўриқхонанинг Ғелон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида учрайди, - дейди қўриқхона илмий ходими Б.Бегалиев. - Айни пайтда уларнинг умумий сони 37 бошни ташкил қилади.
Ш.БОЗОРОВА