Меню
Қашқадарё
Ислоҳотларсиз covid-19 пандемиясини енгиб бўлмайди
Инсоният соғлиқни сақлаш соҳасида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширмасдан туриб covid-19 пандемиясини енга олмайди ва янги ҳалокатларга қарши туролмайди, дейилади пандемияга тайёргарликни мониторинг қилиш бўйича Глобал кенгаш эълон қилган маърузада.
Кенгаш мустақил тузилма саналади. У 2018 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) бош директори ва Жаҳон банки президенти қарори билан ташкил этилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида дунёнинг пандемия ва бошқа фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги ҳолатини баҳолашга масъул бўлган Глобал кенгаш экспертлари фикрига кўра, тизимни ислоҳ қилиш бўйича изчил ва келишилган саъй-ҳаракатларсиз инсоният яқин орада covid-19 пандемиясини тугатиш ва кейингиси олдини олиш учун таъсир имкониятига эга бўлмайди.
Шу муносабат билан Глобал кенгаш давлат раҳбарларини тизимнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишини тубдан ўзгартириш ҳамда пандемия билан курашдаги садоқати ва қатъиятини намойиш этиш учун қатор тезкор чоралар кўриш бўйича сиёсий масъулиятни зиммасига олишга чақирган.
Шу билан бирга, ЖСТ аъзоси бўлган мамлакатларни жорий йил ноябрь ойида ўтадиган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси махсус сессиясида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро келишув имзолашга, шунингдек, ташкилотнинг асосий фаолияти ва имкониятларини барқарор молиялаштириш учун бадал тўловларини сезиларли оширишга чорлаган.
Шулар қаторида, Глобал кенгаш тизим ислоҳотлари учун имкониятлар ойнаси жамоатчилик эътибори бошқа масалаларга қаратилиши ортидан тезда ёпилиб қолаётганини қайд этган.