Меню

Қашқадарё

25.01.2019 1659

ҒИШТ ЗАВОДИ НЕГА ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ?

Бу борада бюронинг Қарши тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам тушунтириш-тарғибот ишлари, назорат тадбирлари амалга ошириб келинаяпти. Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида туманда фаолият юритаётган корхоналардан бирига тегишли бўлган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш заводида табиий газ истеъмоли билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди. Маълум бўлишича, мазкур корхона раҳбарлари умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ноқонуний равишда уланиб, газдан хўжасизларча фойдаланиб келган. Натижада таъминотчи корхона - Қарши туманлараро газ участкаси манфаатларига кўп миқдорда - 86 миллион 169 минг сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди. Шу билан бир қаторда, етказилган моддий зарар суриштирув ишлари давомида айбдор томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

Анвар БЕКҚУЛОВ, 

МИБ Қарши тумани бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи

Ҳусан ОДИЛОВ,

МИБ Қарши тумани бўлими суриштирувчиси

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!