Меню

Қашқадарё

28.06.2018 1972

ҚИШЛОҚДА ЯНГИ БОҒЧА

Бунда шу ҳудудда мактабгача таълим муассасаси йўқлиги, аммо эҳтиёж юқорилиги ҳисобга олингани аҳамиятлидир. Янги боғча ишга туширилиши эса ҳудудда ўсаётган болаларни таълимнинг мазкур босқичига қамраб олиш имкониятини янада оширди.

- “Билимдон эркатойлар” номли муассасамиз давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган бўлиб, тўлақонли фаолият кўрсатишни жорий йилнинг апрелида бошладик, - дейди боғча мудираси Лобар Суярова. – Бинони зарур талабларга мувофиқ таъмирлаб, жиҳозладик. Ҳозирда 20 нафар болани қабул қилганмиз. Шунингдек, ишга 5 нафар тарбиячи жалб этилган. Таълим жараёни замонавий педагогик технологиялар асосида олиб борилаяпти.

Албатта, муассаса қуввати мавжуд талабни қондириш учун етарли эмас. Шу боис, келгусида тадбиркор боғча сиғимини кенгайтириш, бу кўрсаткични 75 ўринга етказишни мўлжал қилган.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!