Меню
Қашқадарё
07.03.2022
1515
ҚИШКИ ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ БОШЛАНДИ
Халқаро спорт
Пекинда Қишки паралимпия ўйинлари-2022 бошланди. Расмий очилиш маросими 4 март куни ўтказилди.
Мусобақалар 13 мартга қадар давом этади. 49 давлатдан келган 650 нафардан зиёд спортчи 6 та спорт тури (тоғ-чанғи спорти, биатлон, чанғи пойгалари, парахоккей, сноуборд ва аравачалардаги кёрлинг) бўйича 78 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боради.
Эътиборли жиҳати, Халқаро паралимпия қўмитасининг қарорига кўра, Россия ва Беларусь спортчилари бу галги паралимпия ўйинларида қатнашишдан маҳрум этилди. Кўплаб мамлакатларнинг атлетлари уларга қарши майдонга чиқишдан бош торта бошлагач, қўмита шундай фикрга келди.