Меню

Қашқадарё

22.06.2023 6972

Ишчилар овқатларига "шерик" бўлган кўппакдан шафқатсизларча ўч олишди

Индонезияда уч нафар ишчи дайди итни тутиб, тимсоҳларга ем қилди. Кейинроқ полиция томонидан ҳибсга олинган йигитлар овқатларини ўғирлаган кўппакдан шу тарзда алам олганликларини айтишган, дея хабар қилади Mothership манбаси.

Бўлиб ўтган воқеани ўткинчи бир киши видеога олиб, кейин тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Уларни кўрган зооҳимоячилар полицияга мурожаат қилган. Ходимлар итни шафқатсизларча жазолаган ишчиларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган ва уларни ҳибсга олган. Учовлон изоҳига кўра, кўппак ҳар доим овқатларини ўғирлагани уларни шундай йўл тутишга ундаган.

Агар йигитлар ҳайвонга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлганликда айбдор деб топилса, уларга тўққиз ойгача қамоқ жазоси хавф солади. Бундан ташқари, хабар қилинишича, воқеа тафсилотлари ошкор бўлгач, учовлон ишидан ҳам айрилган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!