Меню

Қашқадарё

06.08.2019 1836

ИШЧИ ГУРУҲ НИМАНИ ЎРГАНАДИ?

Хусусан, давлат солиқ инспекцияси базасидаги маълумотга кўра, 1 июль ҳолатида тумандаги 324 та кичик бизнес субъекти фаолият кўрсатмасдан турибди. Уларнинг 23 таси   10 йилдан, 40 таси 5 йилдан, 19 таси 3 йилдан, 192 таси 1 йилдан ҳамда 50 таси 6 ойдан ошиқ вақтдан буён ишлаётгани йўқ.

Хўш, улар нима учун ишламаяпти? Ўн йилдан буён ишламаётган, номи бору ўзи йўқ субъектларни сақлаб ўтиришдан кимга наф?

Бу таҳлил Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов томонидан жорий йилнинг 23 июль куни Президент раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда таъкидлаб ўтилди.

Унда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тузилган ишчи гуруҳ    олдига ишбилармонларнинг эркин фаолият юритишига тўсиқ бўлаётган  муаммоларни аниқлаш, уларнинг таҳлили натижасида зарур таклифлар  ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Олиб бориладиган ишлар аниқ тушунтирилиб, вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан муайян ҳудуддаги ер майдонларининг "e-ijro auksion" электрон савдосига чиқарилиши, уларга нарх белгилаш тартиби, бузилган ("снос"га тушган) объектларни компенсация қилиш ҳолати, қайтарилмаган кредитлар, хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши, бўш турган бино ва иншоотлар, янги иш ўринларини яратиш ва бошқа шу каби ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, уларнинг ҳар бири бўйича амалий таклифлар тайёрланади.

Ишчи гуруҳ вилоятнинг ҳар бир туман (шаҳар)ида худди шу тартибда фаолият олиб боради. Ўрганиш натижаларига кўра, тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш чораларини кўриш белгиланган.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!