Меню

Қашқадарё

12.08.2017 1966

ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР БЕЛЛАШДИ

Таъкидлаш ўринлики, мазкур танлов ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватанимиз равнақи йўлидаги интилиши ва изланишларини рағбатлантиришни кўзда тутади.

Кўрик-танловда иштирокчиларнинг хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги фаолияти, партия томонидан ўтказилаётган семинар ва ўқувларда фаол иштирок этиб келаётгани каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов баҳолаш мезонларига мувофиқ олий ўринга Яккабоғ туманидаги "Ситора имкон плюс" нодавлат таълим муассасаси раҳбари Наргиза Саломова муносиб кўрилди ва у танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 1-ўрин Миришкор туманидаги "Жейнов чорвадори" масъулияти чекланган жамияти раиси Ирода Саидовага, 2-ўрин Қамаши туманидаги "Фаёза Дилмуродовна" хусусий корхонаси раҳбари Гулшан Ғозиевага насиб этди. 3-ўринга эса Китоб туманилик якка тартибдаги тадбиркор Зиёда Абдурасулова лойиқ топилди.

 Шунингдек, иштирокчилар "Замонавий тадбиркор аёл   портрети", "Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли", "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл", "Ташаббускор аёл", "Битирувчи қизлар учун энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл" номинациялари бўйича ҳам тақдирланди.

Тадбирда иштирокчилар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

М.ТЎЛАГАНОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!