Меню
Қашқадарё
02.11.2023
8324
Иш олдидан таомланиб олиш учун кафега кирган эркак кутилмаганда миллионерга айланди
Американинг Виржиния штатида яшовчи Карлос Гутьеррес исмли киши бир финжон қаҳва ва товуқли бутерброд учун бир миллион доллар ютиб олди. Бу ҳақда UPI нашри маълум қилган.
У иш олдидан таомланиб олиш учун Lee's Sandwiches кафесига кирган. Эркак буюртмасини кута туриб, кечки уйин учун Powerball лотерия билетини сотиб олишга қарор қилган ва кутилмаганда миллионерга айланган.
Lee's Sandwiches мижозларидан бири катта ютуқ ютгани ҳақида эшитгач, Карлос Гутьеррес "балки, бу мендирман" деб ўйлаган ва шундай ҳам бўлиб чиққан.
Омадли иштирокчи ютуқни ўзига тегишли кичик бизнесни кенгайтиришга сарфламоқчи эканлигини билдирган.