Меню
Қашқадарё
ИШ ҲАҚИ НЕГА ВАҚТИДА БЕРИЛМАДИ?
Хабарингиз бор, ҳудудларда ишсиз юрган кўплаб фуқаролар вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилиб, уларга ойлик иш ҳақлари тўланиши йўлга қўйилганди. Аммо Миришкорда шундай ишда ишлаб, ҳалигача ойлигини ололмаганлар бор экан. Бу ҳақда вилоят адлия бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, туман бандликка кўмаклашиш марказига 2020 йил 1 апрелдаги 39-сонли шартнома асосида жамоат ишида қатнашган 73 нафар фуқарога жорий йилнинг апрель ойи учун жами 51 миллион 270 минг сўм иш ҳақи сифатида ўтказилган бўлса-да, ушбу пуллар тегишли фуқароларга тўлаб берилмаган.
Шунга асосан туман ободонлаштириш марказига тақдимнома киритилиб, кўрсатилган пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.
Иш ҳақини ололмай юрганлар орасида вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУКнинг бир гуруҳ ходимлари ҳам бор. Ушбу ҳолат бўйича эса фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига ариза киритилиб, корхонадан 135 миллион 182 минг сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилди.
Шунингдек, "Қашқадарё сув таъминот" масъулияти чекланган жамиятида 26 ходимга 82 миллион 722 минг сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмагани аниқланган ва тақдимнома асосида ундириб берилган.