Меню

Қашқадарё

17.09.2021 1417

Қиролича Ким Чен Инга табрик йўллади

 

Буюк Британия қироличаси шимоллик корейслар раҳбари Ким Чен Инга ҳар йили 9 сентябрда нишонланадиган Корея халқ демократик республикаси мустақиллиги эълон қилинган кун муносабати билан расмий табрик йўллаган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

      Табрик хати 7 сентярь куни юборилган. Аммо, расмий Букингем саройи буни шу ҳафтага келибгина тасдиқлаган.

"Корея халқ демократик республикаси ўзининг миллий байрамини нишонлаётган бир пайтда менинг фаровон келажак ҳақидаги тилакларимни қабул қилгайсиз", деб ёзилади номада.

Табрик хати Британия оммавий ахборот воситалари ва қироллик оиласининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинмаган.

Қиролича Елизавета II олдин ҳам байрам кунлари муносабати билан Шимолий Корея раҳбарига самимий тилаклар битилган мактублар йўллаган.

"Аввалги йилларда ҳам қиролича миллий байрамлар муносабати билан Корея халқ демократик республикаси халқига худди шундай табрик хатлари жўнатган", дея ахборот манбаси хабарини тасдиқлаган Букингем саройининг ташқи алоқалар департаменти вакили.

Бу Елизавета II Шимолий Корея раҳбарини табриклагани ҳақида жамоатчиликка маълум қилинган илк хабар бўлди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!