Меню

Қашқадарё

03.11.2022 3982

Қирол қироличадан мерос қолган пойгачи отларни сотиб юборди

Буюк Британия қироли Карл III марҳум қиролича Елизавета IIнинг севимли пойгачи отларини сотиш ортидан 1 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ ишлаб олди.  Бу ҳақда The Sun манбаси хабар тарқатган.

У марҳум онасининг 14 та, жумладан, қиролича вафот этишидан атиги икки кун аввал Гудвуд пойгасида ғолиб бўлган Love Affairs лақабли арғумоқни ҳам  Ньюмаркет шаҳридаги Tattersalls аукционида сотган. Маълум қилинишича, савдолар монархга умумий ҳисобда 1 миллион 75 минг фунт фойда келтирган, демакки, ҳар бир от аукционда ўртача 76 минг 500 фунтдан ортиққа сотилган.

Аввалроқ Елизавета II вафотидан сўнг унинг ўғли Чарльз қироличага тегишли отлардан бир қисмини мерос қилиб олгани маълум бўлганди. Қироллик манбасининг тасдиқлашича, қирол тулпорлар сонини камайтирганига қарамай, от спорти тури оилада абадий қолади.

"Оила ва от спорти ўртасидаги боғлиқлик давом этади. Биз Royal Ascot (отчопар ўйингоҳ) билан анъана ва алоқаларни давом эттириш ниятидамиз, бироқ марҳум қиролича каби кенг миқёсда эмас", дейилади сарой баёнотида.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!