Меню
Қашқадарё
ҚИРҒОҚ БЎЙИДАГИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Шуларни ҳисобга олиб айни пайтда ушбу ҳудуддаги 24 километр йўлда селга қарши тўсиқлар ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача бетонлаш ишлари бажарилди, тегишли ҳудудларга тўсиқлар ўрнатилди, 6 та жойда сув ўтказиш қувурларини узайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Асосий эътибор йўлларни қайта таъмирлаб, ҳам аҳоли, ҳам техникалар қатнови учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга қаратилган. Чунки йўллар – мамлакат иқтисодиётининг қон томирлари. Улар равон экан, ҳаёт, ҳаракат тўхтамайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “2017-2018 йилларда ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори ҳам йўл, транспорт-коммуникация соҳасини, уларнинг инфратузилмасини замон талабларига мос равишда ривожлантиришга қаратилгани билан эътиборга моликдир.
Р.РАҲМОНОВ