Меню
Қашқадарё
Инвесторлар прогнози нотўғри чиқди
Электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси акциялари қиймати 12 фоизга ўсиб, мавжуд прогноз кўрсаткичлардан сезиларли даражада ўзиб кетди. Бу ҳақда Guardian газетаси ёзган.
Акциялар қиймати кўтарилиши компаниянинг учинчи чоракдаги даромадлари ҳақидаги ҳисобот эълон қилингани ортидан юз берган. Tesla қийин иккинчи чоракдан кейин ўзини ўнглаб олишни уддалаган ва қимматли қоғозлар даромадлари бўйича Нью-Йорк фонд биржаси кутилмаларидан ўзиб кетган. Яъни ҳар бир акция учун даромад инвесторларнинг прогнозида айтилган 0,60 доллардан ошиб, 0,72 долларни ташкил қилган.
Шу билан бирга компания даромади кутилганидан бироз пастроқ бўлган. Учинчи чоракда у 25,18 миллиард долларни ташкил этиб, прогноз қилинган 25,43 миллиард долларга етишига озгина қолган.
Tesla раҳбари Илон Маск матбуот анжуманида компания учинчи чоракда эришган рекорд кўрсаткичлар ҳақида маълум қилиб, у дунёдаги энг даромадли субъектга айланишига умид билдирган.