Меню

Қашқадарё

03.12.2019 1072

ИНВЕСТИЦИОН АНЖУМАНДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛДИ?

Тадбир

2019-2020 йиллар давомида Қашқадарёда 53 та хорижий сармоя иштирокидаги лойиҳа амалга оширилиб, бунга умумий ҳисобда 161,1 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган. Шу йил 1 октябрь ҳолатида бу жабҳада 112,2 миллион доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилиб, белгиланган ишлар 70 фоизга уддаланди.

Мазкур рақамлар ва соҳага оид   бошқа кўплаб фактлар вилоят ҳокимлигида ўтказилган инвестицион анжуманда маълум қилинди. Ҳокимлик мутасаддилари, ҳудудда фаолият олиб бораётган хорижий компаниялар вакиллари, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокидаги тадбирда  таъкидланганидек, мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвесторларни кенг жалб этиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада вилоятимизда ҳам қўшма ва хорижий корхоналар сони йилдан-йилга ортиб бораяпти.

Шунингдек, анжуманда хорижий инвесторларнинг ўз лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммолар чет эллик ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишига тўсқинлик қилаётган омиллар билан боғлиқ саволлар ҳам ўртага ташланди. Вилоятнинг инвестицион жозибадорлигини янада кенг тарғиб қилиш, ҳудудлардаги мавжуд инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!