Меню

Қашқадарё

16.08.2016 2060

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК -ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда илм-фан ривожига алоҳида аҳамият қаратилди. Соҳадаги яратувчанлик, илмий изланишлар, тадқиқот юритиш фаолияти кенг қўллаб-қувватланмоқда. Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси эса корхоналарда иқтисодий самарадорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги  масъуллари, вилоятдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар, ихтирочилар, саноат корхоналари ва қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда ана шулар ҳақида атрофлича фикрлашилди.

Шунингдек, семинарда “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси”, “Товар, хизмат кўрсатиш белгилари ва уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазаси” каби мавзуларда маърузалар тингланди. 

Семинар давомида Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари  томонидан тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа объектларга талабнома тузиш, уларни агентликка топшириш, давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари, шу билан бирга, интеллектуал мулк объектларининг ноқонуний муомаласининг олдини олиш, контрафакт маҳсулотлар тарқатилишига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Семинар савол-жавоб тарзида ўтди.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!