Меню

Қашқадарё

03.12.2019 1076

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНДА - ИИБ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ БИРИНЧИ

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Қарши шаҳар бўлимида ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида "Тафаккур" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Президентнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорлари ҳамда 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги, Олий ҳарбий авиация билим юрти, ҳарбий ҳаво қўшинлари, қоровул қўшинлари, божхона ва ички ишлар бошқармалари вакиллари иштирок этишди.

Қизғин баҳслар ва мунозараларга бой интеллектуал ўйинда вилоят ИИБ хотин-қизлари жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!