Меню
Қашқадарё
ИНСУЛЬТ БЎЛМАСЛИК УЧУН...
Анжуманда инсультга қарши кураш, профилактика, диагностика, даволаш ишлари сифатини ошириш, беморларга тиббий-реабилитация ёрдами кўрсатиш бўйича илм-фан эришаётган энг сўнгги янгиликлар тақдим этилди.
Шунингдек, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали, Қарши шаҳридаги “Файз” савдо мажмуаси, “Макро” супермаркети, 1-оилавий поликлиникада “Инсульт профилактикаси ва уни даволаш” мавзусида акция ташкил этилди. Унда иштирокчилар невропатолог, невролог, терапевт, диетолог ва бошқа мутахассислардан инсультга олиб келувчи омиллар, олдини олиш чоралари, соғломлаштириш машғулотлари ва спортнинг аҳамияти, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ва асабни асраш услублари хусусида маълумот олдилар.
- Тадбир давомида 850 нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилди, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош терапевти Дилором Алиқулова. – Уларнинг 40 фоизида қон босими ошгани аниқланган бўлса, 25 фоизи биринчи марта қон босимини ўлчатгани маълум бўлди. Акция давомида Соғлом турмуш тарзига риоя этиш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш касалликка қарши курашнинг энг муҳим мезони эканлиги, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида “Геолог” мажмуасида теннис, мини-футбол, югуриш бўйича спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шоҳиста БОЗОРОВА