Меню

Қашқадарё

04.08.2022 4734

Инсоният Хиросима ва Нагасаки даҳшатларини унутдими?

Бугун дунёда совуқ уруш давридан бери кузатилмаган ядро қуролини қўллаш хавфи пайдо бўлди, дея таъкидлади БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома (ЯҚТТШ) муҳокамасига бағишланган конференцияда қилган чиқишида.

"Конференция бизнинг коллектив тинчлик ва хавфсизлигимиз учун жуда қалтис палла - совуқ уруш давридан бери кузатилмаган ядро қуролини қўллаш хавфи мавжуд бир вақтда бўлиб ўтмоқда", деган Бош котиб. Унинг сўзларига кўра, совуқ уруш тугаганидан сўнг дарҳол  тинчлик илинжидаги янги умидлар пайдо бўлди. У ўзини ядро қуролидан холи деб эълон қилган бутун минтақаларда арсеналларни оммавий қисқартириш ва ядро қуролини қўллаш, тарқатиш, синовдан ўтказишга қарши нормаларни мустаҳкамлашни ўз ичига олган эди.

"Инсоният Хиросима ва Нагасакидаги даҳшатли ёнғинлардан олинган сабоқларни унутди. Геосиёсий таранглик янги чўққига чиқмоқда. Рақобат ҳамкорликдан устунлик касб эта бошлади. Мулоқот ўрнини ишончсизлик эгаллади. Қуролсизланиш ўрнига тарқоқлик келди", дея таъкидлаган Антониу Гутерреш.

ЯҚТТШ муҳокама конференцияси ядро қуролини тарқатмаслик ва қуролсизланиш соҳасидаги асосий тадбир бўлиб, ҳар беш йилда бир марта ўтказилади. Ҳозирги, ҳисоб бўйича ўнинчи конференция 2020 йил баҳорда ўтиши керак эди. Бироқ пандемия туфайли у бир неча бор бошқа муддатга кўчирилди. Фурсати етиб, 1 августда БМТ бош қароргоҳида бошланган тадбир энди 26 августга қадар давом этади. Конференция 2015 йилдан буён Шартнома талаблари қандай бажарилганини кўриб чиқиши, шунингдек, ядро қуролини тарқатмаслик соҳасидаги кейинги йўналишларни белгилаб олиши керак.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!