Меню
Қашқадарё
Инсоният глобал исишдан қочиб қутула олмайди
Сўнгги вақтларда дунёда юз бераётган табиий офатлар ҳозирча тўхтатиш имкони бирозгина сақланиб қолаётган глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларидир.
Шу ҳақдаги фикрларни келтирган Bloomberg агентлигининг қайд қилишича, оммавий ахборот воситаларида Ғарбий Европа ва Хитойдаги сув тошқинлари, АҚШ ва Канадада кузатилаётган жазирама, Сибирдаги ўрмон ёнғинлари, шунингдек, Туркия ва Шимолий Африка давлатларидаги 50 даражали рекорд ҳарорат ҳақидаги хабарлар тез-тез пайдо бўлаяпти. Буларнинг ҳаммаси Жанубий Африка ва Бразилиядаги ноодатий мислсиз паст ҳарорат фонида рўй бермоқда.
Немис метеорологи Йоханнес Кваас сўзларига кўра, дунё иқлимининг ташқи таъсирларга жавоби бирдан амалга ошгани йўқ. Бугун кузатилаётган ҳодисалар бир неча ўн йиллар олдин атмосферага ташланган чиқиндилар келтирган оқибатдир. Бинобарин, шундоқ ҳам сайёра ҳарорати саноатлаштиришгача бўлган давр билан таққослаганда 1,2 даражага қизиган.
Шу боис, дея ёзади Bloomberg, ҳатто агар инсоният табиат учун зарарли моддалар ташлаш (ишлаб чиқариш)ни камайтириш бўйича мақсадга эришса ҳам барибир глобал исишдан қочиб қутула олмайди: аср охирига келиб Ердаги ҳарорат яна 0,3-0,8 даражага қизийди.
Олимларнинг қайд этишича, аввалги тадқиқотларнинг ишончли натижаларига қарамай, глобал иқлим ўзгаришлари суръатини қисқартириш бўйича аниқ прогноз тайёрлаш имконсиз - бундай тажриба тарихда биринчи марта ўтказилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Афғонистондаги қуролли қарама-қаршиликлар натижасида ўлдирилган ва жабрланган оддий фуқаролар сони рекорд даражага етди. Аҳолига нисбатан зўравонликлар асосан май ойида - мамлакатдан хорижий қўшинлар олиб чиқилиши фонида кескин ўсган.