Меню

Қашқадарё

19.10.2023 5760

Инсонда онг қачон пайдо бўлади?

Торонтодаги Канада истиқболли тадқиқотлар институти раҳбарлигидаги халқаро олимлар гуруҳи одам онгги туғилишдан олдин пайдо бўлишини аниқлашди. Улар анча аввалги тадқиқотлар натижаларини бирлаштириб, таҳлил қилиш орқали шундай хулосага келишган. Мутахассислар бу ҳақдаги мақолани Trends in Cognitive Sciences журналига тақдим этганлар.

Онг - ўз шахсини ҳис қилиш, субъектив тажрибаларни бошдан кечириш, ташқи оламни таҳлил этиш ва ҳодисалар ҳақида ўзига ҳисоб бериш қобилияти. Одамлардан ташқари маймунлар, филлар ва дельфинларда ҳам онг бор, деб ҳисобланади. Бироқ онг қачон пайдо бўлиши ҳамон номаълум, аммо учта асосий қараш мавжуд. Биринчиси - онг туғилгандан кейин вақт ўтиши билан пайдо бўлишини, иккинчиси - ёруғ дунёга келиш биланоқ онгнинг илк белгилари кўзга ташланишини, учинчиси - у одамларда туғилмасиданоқ мавжудлигини уқтиради.

145 та тадқиқот натижаларини таҳлил қилган халқаро олимлар гуруҳи учинчи қараш анча ҳақиқатга яқин деган хулосага келишди. Улар фикрига кўра, янги туғилган болалар ҳис қилиш ва шаклланаётган англаш сезгисини бошқалар ҳаракатларини тушуниш ва ўз жавобини режалаштириш учун яхлит онг тажрибасига интеграция қилиши мумкин. Демак, уларда онг туғилишдан олдин пайдо бўлади. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!