Меню

Қашқадарё

29.02.2024 5558

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича янги дастур бошланмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича янги дастур бошланаётганини эълон қилди, ташаббус ташкилотга аъзо давлатлар унга кенг миқёсда амал қилишига қаратилади. Бу ҳақда у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси очилишидаги нутқи давомида маълум қилган.

"Мамлакатлар, биринчи навбатда, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва  ҳимояси учун масъулдир... Мен инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари ҳимояси масаласига қаратилган умумтизимли дастурни ишга тушираман", деган сиёсатчи.

Бош котиб сўзларига кўра, янги ташаббус бошқа муҳим жиҳатлар билан бир қаторда, одам аралашувисиз инсонларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳалокатли автоном (ўзини ўзи бошқарувчи) қуролларга "тўлиқ тақиқ" қўйишни назарда тутади. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!