Меню
Қашқадарё
ИНСОН МАНФААТЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Унда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг вилоятдаги вакили ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда маърузалар асосида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш, халқ қабулхоналари, “ягона дарча” принципи бўйича аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини эшитиш, ҳудудлардаги муаммоларни ўрганишда сенатор ва депутатларнинг масъулиятини ошириш каби вазифаларнинг белгилаб берилгани юртимизда Биринчи Президентимиз томонидан бошлаб берилган инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу ишларни янги босқичга кўтариши қайд этилди.
Шунингдек, маърузаларда бугунги кунда жамиятимизда учраётган, юртимиз тараққиёти ва тадбиркорлик ривожига ғов бўлаётган бюрократик тўсиқлар, халқнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган айрим муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтилгани ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилангани таъкидланди.
Энг муҳими, барча ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Ўз навбатида, бу вазифалар ижросини таъминлаш нафақат давлат тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, балки фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий партиялар масъулияти ва фаоллигига ҳам бевосита боғлиқ.
– Президентимиз нутқидаги “Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади” деган сўзлар ниҳоятда эътиборга молик, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Суюн Абдиев. – Чунки одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Семинарда партия ташкилотларининг мазкур маърузаларда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқадиган истиқболдаги мақсадлари муҳокама қилинди.
Музаффар ТУРОПОВ, Ўзбекистон ХДП вилоят
кенгаши раиси ўринбосари