Меню
Қашқадарё
ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ...
Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, шоира Озода Бекмуродова каби бир қатор таниқли ижодкорлар, Қарши халқаро аэропорти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларию жасоратини хотирлаш ва эл-юрт дарди билан яшаётган улуғларимизни эъзозлаш халқимизга хос эзгу, азалий фазилатлардан саналади. Шу маънода, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган кўплаб ватандошларимиз хотирасини ёд этиш, жанггоҳлардан эсон-омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгиб ўтган юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш юртимизда миллий қадрият даражасига кўтарилган. Иккинчи жаҳон уруши олдидан юртимиз аҳолиси 6,5 миллион нафарга яқин бўлган бўлса, шундан 1,5 миллион нафар киши урушда қатнашган. Уларнинг орасидан кўплаб юртдошларимиз жанг майдонларида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна қанча-қанча ватандошларимиз юртига майиб-мажруҳ бўлиб қайтган, минглаб инсонлар бедарак йўқолган. Истиқлол йилларида эса юрт тинчлиги ва озодлиги, авлодларнинг порлоқ истиқболи учун жонини фидо қилган жасур аждодларимизнинг номларини абадийлаштириш, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун кўплаб амалий ишлар қилинди. Бугун халқимиз озод ва обод юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикка шукрона айтиб яшамоқда ва ушбу хизматлари учун улардан бениҳоя миннатдор.
- 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг буюк сиймолари, юртимиз мустақиллиги йўлида жасорат кўрсатган, жон фидо қилган ватандошларимизни ёдга олиш, уларга эҳтиром кўрсатиш ўзига хос қадрият саналади, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров. - Бугун биз Қарши халқаро аэропорти ходимлари билан учрашдик. Айниқса, улар орасидаги ёшларнинг кўзлари ёниб турибди. Бу уларнинг эртанги кунга бўлган юксак ишончидан, бугунги кунга шукроналикдан дарак.
Тадбир кўтаринки руҳда, қизғин таассуротларга бой ўтди.
Азизбек НОРОВ
Суратларда: тадбирдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.