Меню
Қашқадарё
Ҳиндулар сардори Jeep машиналари номланишидан норози
Чероки ҳиндулари қабила сардори Chrysler Group автоконцерни таркибидаги йўлтанламаслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Jeep компаниясидан машина моделларини номлашда халқининг номидан фойдаланмасликни сўради. Унинг эътирозига кўра, субъект ҳиндулар маданиятини эслатувчи Jeep Cherokee ва Jeep Grand Cherokee каби номларни фаолиятдан олинадиган даромадни кўпайтириш учун қўллаган.
Сардор кичик Чак Хоскиннинг CNN телеканали эфири вақтида таъкидлашича, корпорациялар ва АҚШ спорт жамоалари америкалик туб аҳоли номи, туморлари тасвири ва улар акс эттирилган маҳсулотлардан фойдаланишни рад этиш вақти келди. Яна, унинг қўшимча қилишича, Jeep компанияси томонидан автомобиллари сотуви учун қабилага оид номдан фойдаланилиши ҳиндуларга шараф келтирмайди.
"Чероки номи халққа, аниқ миллатга тегишли. Менинг ўйлашимча, Jeep ва компания бош офиси одамлар миясида ўрнашган "чероки"ни бренд номи билан боғлаган ҳолда туб америкаликлар тимсолида кўпроқ пул ишлаб олишни кўзлаган ва бунга эришаяпти", деган сардор.
Компания томони эса "автомобиллар номлари олижаноб, жасоратли ва мағрур ҳиндуларни улуғлаш ҳамда донғини ёйиш учун синчковлик билан танланади ва ҳимоя қилинади", дея изоҳ билдирган. Шунингдек, улар сардор кичик Чак Хоскин билан очиқ ва ҳурматга асосланган мулоқотга хайрихоҳлигини таъкидлаган.
Телеканал маълумотларига кўра, Jeep Cherokee машинаси 1974 йилдан 2001 йилгача ишлаб чиқарилган. Бироқ, 2013 йилда бу ном бошқа йўлтанламасга берилган. Grand Cherokee моделини ишлаб чиқариш эса 1993 йилда бошланган.