Меню

Қашқадарё

09.04.2024 5852

Импорт автомобиллар нега тезда занглай бошлайди?

Хитой автомобиллари коррозиядан жиддий ҳимояланмаган. Бу ҳақда "Парламент" газетаси Россия миллий автомобиль иттифоқи вице-президенти Ян Хайцеэрга таяниб хабар берган.

"Кўриниб турибдики, кўпгина моделларда коррозияга қарши етарлича ишлов берилмаган. Гап шундаки, Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг мўлжали барибир биринчи навбатда ички бозорга қаратилган ва айрим экспорт, жумладан, Россия бозорлари ўзига хослигини ҳисобга олмайди", деган Ян Хайцеэр.

Айтилишича, Хитойда ишлаб чиқарилган машиналар харидорлари автосалондан чиқиши биланоқ техникасида коррозияга қарши қўшимча ишловни амалга оширишга мажбур.  Агар шундай қилмаса, машина кузови чирий бошлайди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!