Меню

Қашқадарё

06.02.2025 1168

Икки тиллиликнинг кутилмаган афзаллиги маълум бўлди

Майами университети (АҚШ) олимлари икки тилни биладиган болаларда кўп қирралилик ва ўзини бошқариш савияси бир тилда сўзлашувчи тенгқурларига нисбатан яхшироқ эканини аниқлашди. Изланишлар натижаларини Journal of Experimental Child Psychology  манбаси чоп этган.

Тадқиқотда 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар қатнашган. Уларнинг когнитивлик (ахборотни ўзлаштириш ва қайта ишлаш) қобилиятини баҳолаш жараёнида икки тиллилар бир тилни биладиган тенгдошларига нисбатан кўпроқ вазифаларга қодирлиги ва ҳиссиётини яхшироқ назорат қилиши аниқланган.

Натижалар аутизм спектри бузилиши бўлган болалар учун айниқса муҳим кўринади. Олимлар сўзларига кўра, бундай болалар режалаштириш, диққатни жамлаш ва бир вақтда бир нечта вазифаларни бажаришда тез-тез қийинчиликларга дуч келади. Аутизм спектри бузилиши бўлган икки тилли қатнашчилар орасида ижро функцияси яхшиланиши сезилган. Шунингдек, икки тилда сўзлашувчилар бошқа одамлар ҳис-туйғу ва нуқтаи назарини тушунишга қобилиятлироқ эканлигини кўрсатган, бу тез ва қулай ижтимоий мослашиш учун асқатади. 

Мутахассислар фикрича, мулоқотда тиллар орасидаги тез-тез алмашиниш миянинг ўзини бошқариш ва диққатни жамлашга жавоб берадиган қисмини фаоллаштириб, ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш кўникмасини ҳамда ўзлаштиришни яхшилашга ёрдам беради.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!