Меню

Қашқадарё

15.12.2022 4938

Икки карра Олимпиада чемпиони авиаҳалокатда омон қолди

Кениялик 800 метрга югуриш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Дэвид Рудиш ватанида содир бўлган авиаҳалокатда омон қолди, дея хабар беради Nation.Africa манбаси. Қизиғи, бу биринчиси эмас. 

Енгил моторли самолиёт ҳавога кўтарилганидан етти дақиқа ўтгач, двигателида носозлик келиб чиққан ва шундан сўнг ҳалокатга учраган. Қўниш жараёнида унинг қаноти дарахтга тегиб кетиши натижасида самолёт айланишни бошлаган ва тошлоқ майдонга қулаган.

Самолёт бортида бўлган олти кишининг барчаси омон қолган: бир йўловчи шифохонага ётқизилган, қолганлар эса енгил тан жароҳатлари билан қутулган.

Дэвид Рудиш 2019 йилда ҳам ўз машинасида йўналишли автобус билан тўқнашув содир этиб, жиддий автофалокатга учраган. Ўшанда ҳам у енгил жароҳатлар олган, холос.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!