Меню

Қашқадарё

11.07.2024 5549

Ички Мўғулистонда дунёдаги энг қувватли қуёш электр станцияси қурилади

Хитой умумий қуввати 8 гигаватт бўлган улкан қуёш электр станциясини қуриш ниятида. Бу ҳақда Electrek портали хабар берган. 

Бундан ташқари, комбинацияланган лойиҳа 4 гигаваттлик шамол ва яна 4 гигаваттлик кўмир электр станцияларини ўз ичига олади. Улар мамлакатнинг Ички Мўғулистон минтақасидаги Ордос округида жойлаштирилади. Лойиҳани амалга ошириш қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда. Олинган электр энергияси ўта юқори кучланишли линия орқали Хитой шимолидаги Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй кластерига узатилади.

Қурилиш ишлари жорий йил сентябрь ойида бошланиб, режа бўйича электр станцияси 2027 йил июнда фойдаланишга топширилади. Лойиҳа China Three Gorges Renewables Group ва Inner Mongolia Energy Group давлат энергия компаниялари томонидан амалга оширилмоқда.

Таққослаш учун: Туркияда қурилаётган "Оққуйи" атом электр станциясининг лойиҳа қуввати 4,8 гигаваттни ташкил этади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!