Меню

Қашқадарё

25.01.2019 1784

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ УЧУН САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўқув йиғинига жалб қилинган раҳбар ходимларга жойдаги ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилишлари учун тизимдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда. 

Ўқув машғулотлари институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик соҳавий хизматларининг тажрибали мутахассислари томонидан "Модуль" тизимига асосан ташкил этилиб, вазиятлар таҳлили, муаммолар ечими ва камчиликларни бартараф этишга оид билимлар инновацион педагогик технологиялар ёрдамида кенг ёритилмоқда.

- Машғулотлар кичик гуруҳларда "Кейс-стади", "Ақлий ҳужум", "Блиц-сўров" каби интерактив методлар асосида ўтилмоқда, - дейди Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, подполковник Олимжон Аҳмедов. - Шу билан бирга, жиноятчиликка қарши курашиш борасида хорижий давлатлар тажрибасини амалиётга жорий этиш усуллари ҳам муҳокама қилинмоқда. Алоҳида гуруҳда эса профилактика инспекторларига аҳоли осойишталигини таъминлаш, мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш юзасидан зарур амалий тавсиялар берилди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ўқув машғулотлари вилоят ИИБ истиқболли ёш кадрлар захирасига киритилган ходимлар иштирокида ҳам ўтказилади.

Сайёр ўқув йиғинида иштирок этган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилади.

Уйғун АБДИСАЛОМОВ,

вилоят ИИБ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!