Меню

Қашқадарё

22.06.2023 6270

Ичимлик сувига бўлган талаб тарихий максимумга етди

Сўнгги ҳафталарда ичимлик сувига бўлган талаб рекорд даражада ортиб кетгани фонида Британия уй хўжаликлари ушбу ресурснинг кескин танқислиги билан рўбарў келиши мумкин. Бу вазиятда фуқароларни янги чеклов чоралари, жумладан, ёз мавсумида суғориш шлангларидан фойдаланганлик учун жарима кутади, дея хабар тарқатган Bloomberg манбаси. 

Ўтган дам олиш кунлари ичимлик сувига бўлган талаб тарихий максимумга етиб, суткасига 678 миллион литрни ташкил этган. Бу ёзги мавсум учун анъанавий бўлган миқдордан 138 миллион литрга кўп. Натижада Англия жануби-шарқидаги қатор уй хўжаликлари чеклов чораларига дуч келди. Улардан бири шланглардан фойдаланишга оид. Агар бу шарт бузилса, фуқароларга 1000 фунт ёки 1280 долларлик жарима хавф солади.

Ушбу чоралар кузатилаётган жазирама ва қурғоқчилик фонида инқирозли вазият кучайиб кетишининг олдини олиш учун зарур, дейилади хабарда.

"Буюк Британияда ичимлик суви захиралари камайиб кетгани туфайли шланглардан фойдаланишга муддатидан илгари тақиқ киритиш хавфи юзага келган. Боғ суғориш, машина ювиш ва бассейн тўлдириш учун шлангдан фойдаланган одамга мўмайгина жарима солинади", дея якунланган материал.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!