Меню
Қашқадарё
ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИНИ ҲОВУЗ БИЛАН ҲАЛ ҚИЛИБ БЎЛАДИМИ?
Бироқ вақт ўтиб, аҳолининг бир дарди ўн бўлди: темир “ёмкость” эскириб, тешилиб қолди. Шундан сўнг аҳолининг “юқори”га мурожаатлари бошланди. Шундай аризалардан бири асосида Ҳисоб палатаси аъзолари ўрганишларига мувофиқ, айни кунларда ҳудудда 20 миллион сўм маблағ сарфланиб, 50 тонна сиғимга эга янги ҳовуз қурилмоқда.
Гарчи ушбу ҳовуз ҳудуд аҳолисининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммосини ҳал қилмаса-да, шунинг ўзиёқ кўпчиликнинг оғирини енгил қилади – ҳар ҳолда узоқдан бўлса-да, ташиб келинадиган сув бор. Аслида эса муаммо ўзгармасдан қолмоқда: сув аввал ҳам ташиб келтирилган, фақат у олинадиган манба ўзгарган, холос. Амалда юртимиздаги кўламли ўзгаришларга ҳамоҳанг бу жойларга ҳам қувур тортиш, аҳоли учун қулайлик яратиш вақти аллақачон етган.
Б.САЙФИЕВ