Меню
Қашқадарё
ГУЛШАНДАГИ “ГУЛЗОР”
Қилмиш-қидирмиш
Бугун томорқадан унумли фойдаланиш ҳақида кўп гапирилаяпти, ҳатто ерга бефарқ муносабатда бўлганлар жаримага тортилиши хусусида огоҳлантирилаяпти. Айниқса, ҳозиргидек карантин чоғларида ҳар ким томорқасида зарур маҳсулотларни етиштирса, аввало, ўзини таъминлайди, қолаверса, бозорда нарх-наво ҳам сунъий равишда ошиб кетмайди. Буни тўғри англаган киши борки, бир парча ердан унумли фойдаланиб, наф келтириш ҳаракатида.
Бироқ Ғузорнинг Гулшан маҳалласида яшовчи Т.З. томорқадан фойдаланишнинг бошқача йўлини топибди. Шу йилнинг 4 май куни туман ИИБга келиб тушган хабар асосида унинг хонадони кўздан кечирилганда, 22 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги парвариш қилинаётгани аниқланди ва холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Қолаверса, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда З.Т. келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганини маълум қилиб, дераза токчаси устидан целлофан пакетга солинган 1,3 граммлик гиёҳвандлик воситасини олиб берган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Н.ХЎЖАЕВ