Меню

Қашқадарё

30.05.2017 2189

ГУЛ ВА АСАЛ МАҲСУЛОТЛАРИ НАМОЙИШ ҚИЛИНДИ

- 15 йилдан бери шу иш билан шуғулланаман, - дейди у. – 20 мингга яқин гул кўчати етиштираман. Айрим гул кўчатларини Тошкентдан келтираман, аммо кўпчилигини ўзим ё бандидан, ё баргидан кўпайтираман. Бинафша, кактус, фикус сингари гулларим кўп. Бундан ташқари, ҳовлимизда манзарали гул кўчатларини ҳам парваришлаяпман.

Раҳбарой Шаропова парваришлаётган турфа гуллар вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан 5 июнь – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишлаб Қарши шаҳрида ўтказилган гуллар ва асал маҳсулотлари ярмаркасида намойиш этилиб, тадбирга таклиф этилганларнинг эътиборини тортди. Яна бир иштирокчи – Фазилат Абдурашидова ҳам гул парваришига қизиқади.

- Шу йилдан бошлаб бу ишга жиддий киришдим, - дейди у. – Фикус, Хитой атиргули, уй арчаси сингари ноёб гул кўчатлари парваришини астойдил ўрганаяпман. Бугунги ярмаркага ҳам шу мақсадда келдим ва ўзим учун муҳим бўлган кўпгина маълумотларга эга бўлдим.

Яккабоғлик Карим Хонназаров томонидан намойиш этилган асал ва асаларичилик буюмлари ҳам барчанинг диққат марказида бўлди.

- Мазкур ярмаркани ташкил этишимиздан кўзланган асосий мақсад гул ва асал етиштиришга бўлган қизиқишни ошириш, шу иш билан шуғулланаётганларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат, - дейди экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори Карима Ядгорова. – Чунки бу  фаолият билан машғул бўлган киши табиатни асрашга катта ҳисса қўшади.

Ярмарка давомида гул ва асалари парваришига доир маслаҳат ва тавсиялар билан ўртоқлашилди. Шунингдек, арзонлаштирилган нархларда гул кўчатлари ва асал савдоси ташкил этилди.

Х.ҚИЛИЧЕВА 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!