Меню
Қашқадарё
Google ўз хизматларидан фойдаланувчилар тўғрисида ноқонуний тарзда маълумот тўплаган
Google компанияси ўз фойдаланувчилари жойлашувини ноқонуний кузатгани айблови билан судга киритилган даъвони ҳал қилиш учун қарийб 400 миллион доллар тўлашга рози бўлди, деб ёзади Associated Press агентлиги.
Аввалроқ Американинг 40 та штати технология гигантини жойлашувни кузатиш ва фойдаланувчилар махфийлигини бузганликда айблаб, судга берганди.
"Ушбу 391 миллион 500 минг долларлик даъвони ҳал қилиш технологияларга қарамлик кучайиб бораётган бир даврда истеъмолчилар учун тарихий ғалаба ҳисобланади. Google тўплайдиган жойлашув ҳақидаги фактлар энг махфий ва муҳим шахсий маълумотлардан бир тури бўлиб, фойдаланувчи кузатувни рад этиши мумкин бўлган кўплаб сабаблар мавжуд", деган Коннектикут бош прокурори Уилльям Тонг.
Агентлик 2018 йилда жойлашувни кузатиш муаммоси Google Android тизимида ишловчи 2 миллиард қурилма, шунингдек, онлайн хариталар ёки Google қидирувдан фойдаланган юзлаб миллион iPhone фойдаланувчиларига таъсир қилганини хабар қилганди.
Ишни тергов қилаётган бош прокурорларнинг таъкидлашича, ҳатто жойлашув ҳақидаги кичик бир маълумот ҳам инсон шахси ва фаолияти тўғрисида ахборот бериши мумкин. Компания бундай маълумотлардан мақсадли (таргетланган) рекламалар тақдим қилиш учун фойдаланган.
Энди, келишув доирасида, Google ўзининг жойлашув билан боғлиқ фаолиятини фойдаланувчилар учун шаффофроқ қилишга ваъда берган.