Меню

Қашқадарё

28.03.2024 3476

Глобал туғилиш даражаси пастлашда давом этмоқда

Йирик тадқиқотлар натижалари глобал туғилиш даражаси пастлашда давом этаётганини кўрсатмоқда. XXI аср охирига келиб, дунёнинг 97 фоиз мамлакати аҳолиси камайиб кетади. Бу ҳақда MedicalXpress манбаси хабар тарқатган.

Юзлаб тадқиқотчилардан иборат халқаро гуруҳнинг Lancet журналида эълон қилишича, сайёра мамлакатларининг ярмида туғилиш даражаси аллақачон улардаги аҳоли сонини тутиб туриш учун жуда пастлик қилади.  

2050 йилга келиб, 75 фоиз мамлакатлар аҳолиси қисқаради. Аср охирида бу тенденция 97 фоиз мамлакатлар ва ҳудудлар учун хос бўлади. 2100 йилда фақат Самоа, Сомали, Тонга, Нигер, Чад ва Тожикистон аҳолиси сонини қувватлаб туриш учун етарлича туғилиш даражасига эга бўлиши кутилаяпти.

Бундай ҳолат оқибати XXI аср давомида ҳайратомуз ижтимоий ўзгаришларга, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро куч мувозанати бутунлай қайта қурилишига олиб келиши мумкин. Айрим олимлар иқтисодий ўсишни таъминлаш учун иммиграцияга таяниш зарур бўлади, деб ҳисобламоқда.  

Бироқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари прогнозлар қилишда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. Янги тадқиқот муаллифлари ҳисоб-китоб учун фойдаланган услуб мукаммал эмас. Шу боис прогнозлар ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, сайёра аҳолиси сони камайишида атроф-муҳит ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун наф бор.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!