Меню
Қашқадарё
ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИНИНГ ОАВДА ЁРИТИЛИШИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Унда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган журналистлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.
Семинарнинг асосий мақсади глобал иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларидан аҳолини бохабар этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини кучайтириш, экологик журналистикани ривожлантириш, журналистларнинг мазкур йўналишдаги профессионал ихтисослашувига кўмаклашишга қаратилди. Сўз олганлар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган энг глобал экологик масалалар ҳамда уларнинг таъсирини камайтириш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш йўллари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу ишда журналистлар ва ОАВнинг ролига алоҳида тўхталиб ўтишди.
Дарҳақиқат, бугун оммавий ахборот воситалари одамларнинг экологик билимини ошириш, экологик вазият ҳақидаги ахборотларни аҳолининг кенг қатламларига етказишда давлат ва жамоат ташкилотларининг асосий ҳамкори саналади. Бу эса энг аввал экология йўналишида ижод қилаётган журналистларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириб бориш лозимлигини кўрсатади. Тадбир давомида иштирокчилар мамлакатимиз ва Марказий Осиёдаги бугунги экологик вазият, иқлим ўзгаришининг атроф-муҳитга таъсири, унинг олдини олиш бўйича қабул қилинган халқаро ва миллий қонунчилик ҳужжатлари, экологик назорат масалалари, фуқароларнинг экологик маданиятини оширишда давлат идоралари ва ННТлар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш каби мавзулардаги тақдимотлар билан танишишди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчиларнинг экология бўйича билим ва тасаввурларини аниқлаш ва кенгайтириш учун кичик гуруҳларда амалий машғулотлар ҳам ўтказилиб, касбий фаолиятда асқатадиган йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.
Х.ҚИЛИЧЕВА