Меню
Қашқадарё
Гиперназоратдан норози талаба полицияга мурожаат қилди
Ота-онаси ётоқхонасига кузатув камераси ўрнатган 20 ёшли хитойлик қиз полицияга мурожаат қилди. Бу ҳақда SCMP манбаси хабар тарқатган.
Июль ойи охирида ўзини Ли деб таништирган фуқаро Пекиндаги полиция участкаларининг биридан ёрдам сўраган. Олий ўқув юртида иккинчи босқич талабаси бўлган қиз "эркинлик хоҳлаб", уйидан қочиб кетганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ота-онаси вояга етган қизи ётоқхонасига кузатув камераси ўрнатган, шунингдек, ҳар гал хато қилганида уни калтаклашган. Жабрланувчи шафқатсиз тарбия ва ҳаддан ташқари назорат ўзига руҳий жароҳат етказганини таъкидлаган.
Лининг тушунтиришича, ота-онаси уни қидирувга беришига амин бўлиб, ўзи ҳақида аввалдан маълум қилиш учун полицияга мурожаат қилган. Полициячилардан бири қизни тинчлантириб, оила катталари билан боғланган ва ўзларининг вояга етган фарзанди учун кўпроқ шахсий майдон ажратишни сўраган. Ота-онаси кузатув камерасини олиб ташлашга рози бўлгач, у уйига қайтган.