Меню
Қашқадарё
01.02.2024
8180
Гиёҳванд моддали чой ёрдамида чақалоқ ўғирлашди
Мексикада полиция яқинларига гиёҳвандлик воситалари аралаштирилган чой ичириб, уларнинг уч кунлик чақалоғини ўғирлаб кетган энагани қидирмоқда. Бу ҳақда Metro манбаси маълум қилган.
Мамлакатнинг Идальго штатида энага Нелли Жанет Рамирес, боланинг онаси ва бувиси сўзларига кўра, уларга гиёҳванд моддали чой ичириб, уч кунлик ўғил чақалоқ, пул ва мобиль телефонни ўғирлаб кетган.
Бола ўғирланганидан икки кун ўтиб, сумкага солинган ҳолда кўчага ташлаб кетилган жойидан тирик топилган ва у онасига қайтарилган. Терговчилар ҳозир штат бўйича қидирилаётган энаганинг шериги полициячи бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, уни топиш бўйича ҳам қидирув эълон қилган.