Меню

Қашқадарё

17.08.2017 2292

“ФУТБОЛИМИЗ КЕЛАЖАГИ» ШИЖОАТЛИ ЁШЛАР МУСОБАҚАСИ

Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган мусобақа уч ёш тоифасида – 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли болалардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилди.

Унда турнирнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 12 жамоа иштирок этди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа орқали ёш истеъдод эгалари кашф этилиб, олис қишлоқ ва маҳаллаларда соғлом ҳаёт тарзи кенг тарғиб қилинаётир.

Баҳслар якунига кўра, 9-10 ёшли болалар ўртасида Косон тумани Қуйбоғ маҳалласи футбол жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 11-12 ёшлилар баҳсида эса биринчи ўрин шаҳрисабзлик ёшларга насиб этди. Бу ўйинда тумандаги Қумқишлоқ маҳалласи ёшларининг қўли баланд келди. Қарши туманидаги Қоратепа маҳалласи жамоаси эса 13-14 ёшлилар ўртасида биринчи бўлди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!